БУ ДОРИ КОРОНАВИРУСГА УЧРАГАНЛАР УЧУН ХАВФЛИ!!!

0

 

«Хлорохин» дори воситаси коронавирус хасталигини даволашда жуда хавфли экан. Шу ҳақда «Banner Health» нотижорат соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари алоҳида тўхталиб ўтишди. Уларнинг айтишича, «хлорохин» малярияни даволаш учун мўлжалланган. Коронавирусга йўлиққанларга бу дори истеъмоли тавсия этилмайди.

— Биз тушунамиз, — дейишмоқда мутахассислар. — Одамлар коронавирусга қарши қандайдир янги даво усулини топиш ниятида. Лекин ўзини ўзи даволаш масаласи ҳаёт учун хавфли…

Бу тавсиялар шунчаки осмондан олинмаган. 60 ёшдан ошган америкалик эр-хотин коронавирус юқтиргач, айнан хлорохин ичиб инфекцияни йўқ қилишга уринган. Дори ичилгандан кейин орадан ярим соатгина вақт ўтиб эр-хотинни оғир аҳволда касалхонага олиб кетишган. Эрни жонлантиришга ҳам улгуришмади. У вафот этди. Хотини эса ўта оғир аҳволда экани таъкидланмоқда.

Шуни ҳисобга олиб врачлар коронавирусга учраганларни ўзини ўзи даволашдан тийилишга чақиришмоқда. Бундай ҳолатларда албатта мутахассисга мурожаат этиш лозимлигини маслаҳат беришмоқда.

 

loading...