ДУНЁДА КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ЭПИДЕМИОЛОГИК МАРКАЗИ ПАЙДО БЎЛИШИ МУМКИН…

0

 

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиласи Маргарет Харрис яқин вақтларда коронавируснинг янги эпидемиологик маркази пайдо бўлиши мумкинлигини қистириб ўтди. Унинг тахмин қилишича, бу марказ Америка Қўшма Штатлари бўлиб чиқиши эҳтимолга яқин.

— Америкада айни пайт беморларнинг сони катта тезликда ортиб бормоқда, — деди Харрис хоним. — Демак, бу давлат коронавируснинг навбатдаги эпидемиологик марказига айланиши эҳтимолдан холи эмас…

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Америка бўйича коронавирус юқтирганлар сони 54 минг 893 кишини ташкил этмоқда. Жами 783 киши ҳалок бўлди, 348 киши тузалиб касалхонадан чиқди. Дунё бўйича ҳисоблаганда эса 25 март якунига кўра коронавирус юқтирганлар 421 минг кишидан иборат бўлди. 18, 8 минг киши оламдан ўтди, 107, 7 минг бемор тузалиб ўз уйига қайтди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here