ИСПАН АЁЛИ СЕВГИЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВГА БОРИШ УЧУН КАРАНТИНДАН ҚОЧДИ…

0

 

Испаниянинг Тортос шаҳрида яшовчи аёл яқинда интернет орқали бир эркак билан танишган. Ораларида муҳаббатга ўхшаш қайноқ туйғулар пайдо бўлганди. Ниҳоят эркак учрашув кунини белгилади. Аёл эса коронавирусга қарши карантин эълон қилинишига қарамай, биринчи учрашувга боришга қарор қилди. Албатта, карантин талабларини бузгани учун аёлни қамоққа олишди. Лекин у полициячиларга айтдики, севгилисига етишиш учун коронавирус тугул ундан бешбаттар бало келса ҳам барибир қўрқмас экан.

24 март куни Испанияда коронавирусдан ўлганлар сони рекорд даражани қайд этди. Бир кеча-кундузнинг ўзида 514 киши оламдан ўтди. Шу муддат оралиғида жами 6, 5 минг киши вирус юқтирди. Коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони Испания бўйича 2, 9 минг кишини ташкил этган.

 

loading...