Испания бош вазири ўринбосари коронавирус юқтирди…

0

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Испания бош вазири ўринбосари 62 ёшли Кармен Кальво хоним коронавирус юқтирган. У биринчи марта таҳлил топширганда, коронавирус тасдиқланмаган. Лекин тиббиётчилар шубҳага бораверишди. Кармен Кальво иккинчи марта таҳлил топширди. Ана шунда ҳақиқатан вирус юқтиргани маълум бўлди. Кармен Кальво шу заҳоти карантинга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 47 минг 610 кишига етди. 3434 киши оламдан ўтди. Сўнгги бир кеча-кундузда 738 киши ўлим топганлиги маълум қилинган.

loading...