ЖССТ: «АҚШ коронавирус пандемияси эпимарказига айланиши мумкин»

0

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) спикери Маргарет Харрис АҚШ коронавирус пандемиясининг янги ўчоғига айланишини тахмин қилди.

«Биз АҚШда вирусга чалиниш ҳолатлари жуда тезлашганини кузатмоқдамиз, шу боис, бу эҳтимолдан ҳоли эмас», – деди Харис Женевада бўлиб ўтган брифинг давомида.

БССТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 330 мингдан ортган. Шу билан бирга, охирги сутка давомида қайд қилинган ҳолатларнинг 85%и Европа ва АҚШга тўғри келмоқда.

Шу кўрсаткичнинг 40%и Америка ҳиссасига тўғри келади. Душанба кунги маълумотларга кўра, АҚШда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 42 мингдан ошган, 559 киши вафот этган.

Sputniknews-uz.com

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here