КОРОНАВИРУС ЛИВИЯГАЧА ЕТИБ БОРДИ…

0

 

Триполидаги хасталикларни назорат этиш маркази мутахассислари шу ҳақда маълумот берган. Коронавирус юқтирган фуқаро Триполидаги касалхоналардан бирига ётқизилган ва барча эҳтиёт чоралари кўриб қўйилган.

Бунгача Черногорияда ҳам коронавирус юқтирган фуқаролар ҳақида хабар берилганди. Маҳаллий раҳбарлар дарҳол халқаро ва маҳаллий йўналишдаги транспорт ҳаракатини тақиқлаб қўйди. Шу билан бирга кўчаларда, жамоат жойларида икки кишидан ортиқ одам тўпланиши тақиқланди.

Яқинда Суриядаги жангари каллакесарлар гуруҳлари орасида ҳам коронавирус ваҳимаси пайдо бўлгани ҳақида маълумот бергандик. Бегуноҳларни сўйишдан, портлатишдан қўрқмас бу жангарилар ўлишдан қўрқиши шу ерда намоён бўлди. Улар коронавирусдан сақланиш ниятида ғимирлаб қолишганди.

Сўнгги маълумотларга кўра дунёда коронавирус юқтирганлар сони 417 мингга етган. 18,6 минг киши оламдан ўтган. 107,8 минг киши эса тузалиб касалхонадан чиққан.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here