КОРОНАВИРУС ВА ГИПЕРТОНИЯНИНГ БОҒЛИҚЛИК ЖИҲАТИ БОРМИ?..

0

 

Хитой олимлари яқинда Ухань шаҳрида коронавирус юқтирган жами 191 нафар беморнинг касаллик тарихини ўрганиб, ушбу инфекция ва гипертония орасидаги боғлиқлик бор-йўқлиги масаласида алоҳида тадқиқотлар ташкил этишди. Натижада шу нарса маълум бўлдики, коронавирусга чалинганларнинг ҳар иккинчиси гипертония билан оғриган экан. Коронавирус юқтиргандан кейин эса гипертонияга қарши дорилар деярли ўз кучини йўқотади. Кўрибсизки, бемор икки ўт орасида қолади. Бир сўз билан айтганда, Хитой олимлари шундай тўхтамга келди. Яъни, гипертония, юрак хасталиклари билан оғриганлар учун коронавирус инфекцияси жуда хавфли экан.

 

loading...