КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

ЛИТВАДА ЯНА ИККИ КИШИ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТДИ

 

Сўнгги хабарларда Литвада яна икки киши коронавирус юқтириш оқибатида ўлим топгани маълум қилинди. Шунинг билан бу мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 4 кишига етди.

Вафот этганларнинг сўнгги икки рнафари ёши улуғ беморлар экани айтиб ўтилди.

 

РУМИНИЯДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ 906 КИШИГА ЕТДИ

 

Сўнгги бир кеча-кундуз ҳисоби бўйича Руминияда 112 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Шундай қилиб мамлакатда вирус юқтирганлар 906 кишини ташкил этди.

Ҳаммаси бўлиб 13 нафар бемор вафот этган. 86 нафар бемор ҳозирда тузалиб касалхоналарни тарк этган.

 

ПОРТУГАЛИЯДА КОРОНАВИРУС ҚУРБОНЛАРИ СОНИ 43 КИШИДАН ИБОРАТ БЎЛДИ

 

Португалия соғлиқни сақлаш вазирлиги шу хусусда расман хабар берган. Бир кеча-кундузнинг ўзида бу мамлакатда 600 киши вирус юқтирган. Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2995 кишига етди. 43 киши ўлим топди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here