Москва-Бухоро рейсининг тўрт йўловчиси юқори ҳарорат билан шифоxонага олиб кетилди

0

Бухоро вилоятида 24 март куни Россиядан 614-сонли рейс билан Москва-Буxоро йўналишида учган авиарейс қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, самолёт бортида 266 нафар Ўзбекистон фуқаролари белгиланган тартиб-қоидалар асосида кутиб олинган.

Улар орасида Бухородан ташқари, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти, шунингдек, Хоразм, Самарқанд, Сурxондарё, водий вилоятларидан, қолаверса, Қорақалпоғистон республикасидан фуқаролар бўлган.

“Буxоро xалқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят Юқумлик касалликлар шифоxонасига олиб борилган”, – дейилган хабарда.

Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Sputniknews-uz.com

loading...