Пуллар карантинга олинади. Аҳоли нақд пулга эҳтиёж сезса, нима қилади?

1

Нақд пуллар вирус тарқатувчи манбалардан бири бўлганлиги боис, ундан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатилмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки барча банк муассасаларига нақд пулларни камида бир ҳафта пул омборхоналарида сақлашни тавсия қилмоқда.

Сабаби тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқатувчи каналлардан бири бўлиши мумкин. Жумладан, вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши маълум қилинган.

Шу боис нақд пулларнинг вирус ташишдаги хавфи юқорилигини инобатга олган ҳолда, Марказий банк аҳолини мобил ёки интернет банкдан фойдаланишга чақирмоқда.

Агар банкноталар карантинда сақланаётган вақтда нақд пулга эҳтиёж бўлса, Марказий банк орқали тижорат банкларига етказиб берилади.

Sputniknews-uz.com

loading...

1 ТА ФИКР

  1. аҳолини мобил ёки интернет банкдан вактинча фойдаланганлиги яхши, бирок вактинча банк хизмати % ини камайтириш керак

Comments are closed.