Транспорт воситаси бошқаруви вақтида ниқоб тақмай ҳаракатланиш мумкинми?

1
Photo of blond female wearing respirator while driving car in polluted area

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

«Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса.

Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.

Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп.

Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт», дея изоҳлади Ш.Ғиёсов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

loading...

1 ТА ФИКР

  1. kечирасизлару сахифаларингиз реклама на иборат бу́либ колди

Comments are closed.