Ўғриликда гумонлануви йигит қўлга олинди

0

23 март куни тахминан соат 19.00 да Учтепа туманида номаълум шахс “Спарк” русумли автомобиль эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланиб, унинг ичидан 26 ёшли Бобурхон М.га тегишли бўлган 2.500.000 сўмни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ўғриликда гумонланувчи кейинги куннинг ўзида аниқланди ва ўғрилик учун муқаддам судланган Чилонзор туманида яшовчи 22 ёшли Билол Ш. қўлга олинди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here