Ушбу актрисанинг турмуш ўртоғи қайси санъаткорлигини биласизми?

0

Одина Ғозиева 1957 йил 5 декабр санасида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. Актриса санъаткорлар оиласида катта бўлган, унинг отаси моҳир созанда Муҳаммаджон Юсупов, онаси эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» Ширмонхон Ғозиева бўлган.

Одина Ғозиева ёшлигида онаси ташкил этган «Ашула ва рақс ансамблида», ҳам раққоса, ҳам хонанда сифатида фолият юритган.

Кейинчалик яъни 1975 йилда Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳига ўқишга кирган ва ҳудди шу йили, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Актриса ҳозиргача ушбу театрда фаолият юритади.

Одина Ғозиева томошабинларга асосан «Оталар сўзи ақлнинг кўзи» номли телекўрсатувдаги чиқишлари орқали танилган. Шунингдек актриса, театр саҳнасидаги ўзининг ажойиб образлари билан ҳам кўпчиликка яхши таниш.

Актриса бугунгача ўнлаб спектакллар, фильм ва сериалларда иштирок этган ва шу орқали томошабинларни меҳрини қозониб, кўплаб мухлислар ортирган.

Одина Ғозиева санъат соҳасидаги ўзининг кўп йиллик хизматлари сабаб 1998 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 2013 йилда эса «Ўзбекистон халқ артисти» каби унвонлар билан тақдирланган.

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Одина Ғозиева ўзининг курсдоши Саъдулла Нарзуллаев билан оила қурган ва олти нафар фарзандли бўлишган. Актрисанинг турмуш ўртоғи Саъдулла Нарзуллаев ҳам кўпчилигимизга яхши таниш бўлиб, кўп йиллар Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритган. Бундан бир неча йил олдин эса ушбу санъаткор оламдан ўтган.

Бугунги кунда 63 ёшдан Одина Ғозиева ўз фаолиятини Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида давом эттириб келмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here