Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 26 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

26 март куни аввало яхшилик барибир қайтиши ҳақида ўйлаб кўринг ва одамларга кун мобайнида фақат яхшилик қилинг. Хайрия мақсадларидаги сезиларли ҳаракатлар, ёқимли совғалар сизга ҳеч бўлмаганда худодан албатта қайтади. Бугун самолётда парвозлар, олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Ишхонангиздаги мартабангиз юқорилайди. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек енгил бартараф этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун энг аввало ўзингиз, кейин ўзгаларга ёрдам қўлини чўзинг. Шахсий ҳаётингизни ўз ҳолига ташлаб қўйгандексиз. Уни авайланг. Профессионал касбингиз доирасида изланишлардан чарчамаслигингиз, астойдил ишлашингиз зарур. Аёлларимиз мабодо бугун ташқи қиёфаси устида ишлашни ихтиёр этсалар, марҳамат қилиб машғулотлар залига боришлари керак. Фитнес клублар ҳам сира халал бермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

26 мартда кайфиятингиз негадир тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Ишхонангиздагилар ҳам сира тушуна олмай елка қиса бошлашади. Сиз бундай кайфиятга сўз бермаслигингиз лозим. Ўзингизни қўлга олинг ва сунъий тарзда бўлса ҳам позитив сари талпининг. Кечки пайт кўчадами, супермаркетдами қизиқарли учрашувни бошдан кечиришингиз кутилади. Саломатлигингиз ҳақида биринчи навбатда қайғуришингиз сўралади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Эрталабдан ишхонангиздаги раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз кутилмоқда. Зиммангизга юкланган муҳим вазифани кўнгилдагидек уддалай олмаган бўлиб чиқасиз. Демак, малака ошириш пайти етди. Қандай усул ёрдамида бўлмасин, ишингиз бўйича билим ва тажрибангизни оширмасангиз, мана шунақа танбеҳларни эшитиб юраверасиз. Рўзғордаги муаммолар ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Уларни оила аъзоларингизнинг ўзлари бартараф этиб қўйишади.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

26 март куни уйқудан эрта туриб, вақтли кўчага чиқсангиз, киссангизга албатта барака киради. Масофадан туриб бажариладиган ишлар бўлса ҳам даромад келтирса бас, дарҳол бажаришга тушаверинг. Жисмоний меҳнат жонига текканлар қўлидан келса ақлий меҳнат турини танласинлар. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бир-бирингизни тушуна олмаслигингиз сабабли ҳам шундай келишмовчиликлар келиб чиқади. Бу масалада ижобий ишлар қилиш ҳақида ўйлаб кўринг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Тадбиркорлар эрталабдаёқ фақат рақобатчиларни қандай йўқ қилиш ҳақида ўйлай бошлашлари мумкин. Ҳақиқатан, бизнесда рақобатчи хавфли душмандан ҳам хавфлироқ. Аммо бу ишни яхшиликчасига, ими-жимида ҳал этса ҳам бўлади. Ўйлаб кўринг. Ўзингиз ҳам бўшашманг. Астойдил олдинга интилинг. Стрессли лаҳзалардан нари бўлинг. Ҳар бир вазиятдан ҳазил ёрдамида чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Хизмат сафарига бора олмайсиз. Чунки йўллар ёпиқ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиётлаш чораларини кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

26 мартда кунингиз югур-югурлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Лекин йўлингизда бир инсон учрайдики, у айтган гаплар албатта сизга енгиллик ҳадя этади. Иш кўп. Аммо бардош қилишдан бўлак чорангиз ҳам йўқ. Бугун фитнес, йога ва рақс каби машғулотлар муваффақиятли кечади. Агар кечқурун дўстларингиз билан ҳаммомга боришни режалаштирган бўлсангиз, албатта боришингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз ҳақида қайғуриш ҳам эсингиздан чиқмасин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кун чаён буржи вакиллари учун енгил кечмайди. Ишларингизни уддалаб улгурмаётганингиз туфайли виждон азобида қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Лекин бу азобдан сизни ҳамкасблардан бири қутқариши кутилмоқда. Уйингизда таъмир ишлари бошланиши эҳтимолга яқин. Таъмир бўлмаганда ҳам уйдаги жиҳозлар жойини ўзгартиришингиз тайин. Фақат бу ишларни қариндошлар иштирокида амалга оширасиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

26 март куни ақлли ва ҳушёр дўстлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Агар ишингиз мураккаб чиқса, ўша дўстларингиз сизга ёрдам қўлини чўзишлари мумкин. Раҳбарлар эса сиздан натижа кутади. Профессионаллигингизни бугун ҳам ажойиб тарзда кўрсата олсангиз, мукофотдан қуруқ қолмаслигингиз кафолатланади. Ёлғизлардан бири орзусидаги инсонни учратиши кутилади. Сиз бир кўришда уни севиб қоласиз, ишонинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун оилалилар болаларнинг қулоқсизлигидан безор бўлиши мумкин. Уларга нима мумкин, нима мумкин эмаслигини тайинлайвериб чарчайсиз. Бугун куннинг биринчи ярмида тиббий кўрикдан ўтиш амали хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида айримларнинг хонадони меҳмонга тўлиши мумкин. Айримлар эса уйдаги турли бўлар-бўлмас машмашалардан толиқади. Асабни асранг. Ошқозонингиз оғрий бошлаганини пайқасангиз, парҳезга ўтинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

26 мартда баъзи дўстларимиз уй таъмири билан банд бўлади. Айримлар эса майда-чуйда ишлар билан ўралашиб вақт ўтказиши мумкин. Ёлғизлар муҳаббат бобида жиддий тўсиқларни енгиб ўтишлари керак бўлади. Сира кўнглингиздаги инсонни топа олмай овора бўлдингиз. Топганларингиз, учратганларингиз қайсидир жиҳати билан сизга ёқмай қолаверади. Кечқурун яқин инсонингиз билан кўчада пиёда сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйгунча симиринг.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Табиатан тўғрисўзсиз. Шунинг учун ёлғон сўзлайдиганларни хўш кўрмайсиз. Атрофдагилар билан тўғриликча муносабат юритишда, мулоқот қилишда давом этинг. Бир кун натижасини албатта кўрасиз. Саёҳатга кетганлар ҳаётида бугун қувончли лаҳзалар намоён бўлади. Кечқурун моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида бадавлат танишлардан бири ёрдам кўрсатиши мумкин. Миннатдорчилик билдиришни унутманг. Саломатлигингиз панд бермайди. Бундан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...