ХИТОЙДА ФИЛ ХАРТУМЛИ ЧЎЧҚАЧА ДУНЁГА КЕЛДИ…

0

 

Шу йил 19 март куни Хитойнинг Гуйджоу вилоятидаги фермалардан бирида худди фил хартумини эслатувчи қўшимча тана аъзосига эга чўчқача дунё юзини кўрди. Танаси эса умуман юнгсиз, теп-текис, силлиқ эди. Фермадаги ишчилардан бири Фан Мейлинь исмли аёл ҳаётда ҳеч қачон бунақанги мутацияга кўзи тушмаганини баён этди.

Аёл чўчқачани суратга олди-ю, интернетга жойлаштирди. Афсуски, фил хартумли чўчқача орадан бир неча соат ўтгач, оламдан ўтди. Ҳозирча маҳаллий қишлоқ хўжалиги департаментидагилар мутация сабаблари ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here