ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЧАЙКА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Бу қушлар бошқа қушларнинг тухумларини ўғираб ейди.

2. Агар бир чайка тухум босиб ўтирган бўлса-ю, яқин атрофда жиддий хавф туғилса, тўдаси осмонга кўтарилиб, хавф солган қушни ўраб олади ва унинг устига ҳожат чиқаради.

3. Чайкалар инини фақат иқлимда жиддий ўзгариш кўзга ташланса-да, алмаштиради.

4. Денгиз чайкаларидан тортиб майдаларигача тўда-тўда бўлиб яшайди. Тўда эса ўн минглаб чайкалардан иборат бўлади.

5. Бу қуш турининг энг жажжи турини майда чайка деб аташади. Унинг вазни 100-150 грамм атрофида бўлади. Энг йириги эса денгиз чайкаси. Унинг вазни ўртача 2 килограммга тенг.

6. Америка кумушранг чайкалари жуда тажовузкор. Улар тўдалашган ҳолда ҳатто одамларга ҳам ҳужум қилиб туради. Шу йўл билан улар ўз ҳудудини бегоналардан ҳимоя қилади.

7. Чайкалар керак бўлганда каннибализм билан ҳам шуғулланади. Яъни, бегона чайка турини ўлдириб гўштини тўдаси билан бўлишиб ейди.

8. Урғочи чайка 2-3 та тухум қўяди. Тухум босишда эркаги ҳам яқиндан ёрдам беради. Башарти тухумларидан бирини ёки ҳаммасини бошқа қариндошлар ўмариб кетса, урғочи шу заҳоти янгисини туғади.

9. Бу қушлар ҳавода узоқ вақт парвоз қилишда тенгсиздир. Осмон-у фалакда турли муқомлар, рақслар ижро этишга ҳам уста.

10. Улар камдан-кам ҳолларда бўлса-да, ерда жуда тез югура олади.

11. Чайка исталган нарсадан ўзи учун ин ясай олади.

12. Парвоз давомида денгиз чайкаси соатига 110 километр тезликда ҳаракатланади. Ўртача 20-23 йил умр кўради.

13. Қорни оч чайка керак бўлса одамлар гавжум ерга учиб келиб улардан егулик сўрайди. Бир сўз билан айтганда, улар қўрқув нелигини билмайди.

14. Дунёда чайкаларнинг 100 дан зиёд тури мавжуд.

15. Барча чайкалар кундузги ҳаёт тарзини кечиради.

16. Чайка бир йилда икки марта пат ташлайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...