Янги туғилган чақалоққа коронавирус шарафига исм қўйилди

0

Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш шататида янги туғилган чақалоққа коронавирус шарафига Корона деган исм берилди.

Боланинг амакиси Нитеш Трипати журналистларга вирус шубҳасиз жуда хавфли бўлса ҳам, одамларни жипслаштирди ва соғлом одатларни шакллантиришга ҳисса қўшди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ваҳима қилмаслик керак, шифокорлар ва ҳукумат тавсияларига риоя қилиш жуда муҳим.

“Бу чақалоқ вирусга қарши одамларнинг бирдамлик рамзи бўлади”, — дейди у.

Корона Ҳиндистонда 22 март куни комендантлик соати жорий этилишидан бир неча соат олдин дунёга келди.

Sof.uz

loading...