Яхши хабар. “Сампдория” футболчиси рафиқаси билан коронавирусдан бутунлай тузалди!

0
Парагвайнинг Италиядаги элчиси Роберт Мельгарехо бу ҳақда хабар қилмоқда.

 

Унинг маълум қилишича, “Сампдория” хавбеки ва унинг рафиқаси 14 кунлик карантиндан чиқишган ва улар топширган тестларда ҳеч қандай касаллик аниқланмаган.

Аввалроқ, генуяликлар жамоасининг бир қатор аъзолари ва клуб ходимларига COVID-19 инфекцияси оммавий юқиши хабар қилинганди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Якуб Янкто 15 киши коронавирусга чалинганини ошкор қилди. Хусусан, Омар Колли, Альбин Экдаль, Антонино ла Гумина, Мортен Торсбю, Бартош Берешиньски ва Фабио Депаолининг тест таҳлиллари ижобий натижа берган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here