Англиялик эркак оламдан ўтган ўғлини коронавирус туфайли кўнгилдагидек дафн эта олмади…

0

 

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида яшаган 16 ёшли Ник Келли исмли ўсмирнинг болалигидан ёнғоққа аллергияси бор эди. Шунинг орқасидан овқатни ейишдан олдин яхшилаб назардан ўтказарди. Ўзи яшайдиган жойга яқин кафеда эса ёнғоқли кабоб пиширишарди. Ник тез-тез шу кабобдан олиб ерди. Яхши кўрарди-да. Шунинг учун ўзини тия олмасди. 7 март куни ҳам севган қизи билан учрашиб уйга қайтаркан, яна кафега кириб ўша кабобдан сотиб олди. Озгина татиб кўрди-ю, шу заҳоти оғзидан кўпик келиб ҳушини йўқотди. Уни касалхонага олиб кетишди. Орадан 4 кун ўтиб Ник жон берди.

Отаси 44 ёшли Крис ва онаси 35 ёшли Ким Кларк марҳум ўғли учун кўнгилдагидек дафн маросими ташкил этишмоқчи эди. Аммо коронавирус туфайли жорий этилган карантин талабига кўра дафн маросимида 10 кишидан ортиқ одам иштирок этмаслиги зарур. Шу сабабли улар дафн маросимини ортга суришга мажбур бўлишди.

Энди Ник шу йил 2 апрелда дафн этилади. Полиция Никнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадларида тергов ҳаракатини бошлаган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here