Австрияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган

0

Австрияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов маълум қилди.

“Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган”, – деди у.

Хаджиметовнинг таъкидлашича, вазият Ўзбекистон элчихонасининг доимий назоратида.

Унинг билдиришича, 25 март ҳолатига кўра, Қозоғистондан 1 450 дан ортиқ, Қирғизистондан 550 дан ортиқ фуқароларни чегарадан ўтказиш масаласи ҳал қилинган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here