«Барса»нинг собиқ футболчиси яна Роналдуни менсимади

0

«Барселона» афсонаси Христо Стоичков кимлардан интервью олмаслиги ҳақидаги саволга жавоб қатарди, дея манба келтиради СА. У айни пайтда «Univisión» телеканалида телебошловчи сифатида фаолият юритмоқда.

«Мен ўзим ёқтирган ҳамма билан, жумладан, дўсларим Георге Хаджи ва Георге Попеску билан ҳам суҳбатлашдим. Ҳеч қачон Криштиану Роналду билан интервью қилмайман.

Хоҳламайман. Мен футбол ҳақида гапирадиган суҳбатлар уюштираман. Сарлавҳа, мавзу изламайман. Тарихдаги қизиқарли воқеалар ҳақида суҳбатлашамиз, машғулотлар ҳақида… Фақат энг зўрлар билан гаплашаман», деган Стоичков.

loading...