Биз учун уйда қолинг! Ҳарбийлар давлат ва сизни муҳофаза қилишга шай!

0

Бугун дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалиб бораётган коронавирус (COVID-19) инфекцияси афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.

Агар биз коронавирусга қарши биргаликда курашсак, бу касалликни, албатта, енгиб ўтамиз! Бунинг учун мамлакатимизда касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишимиз шарт.

Хитой коронавируснинг ўчоғи бўлишига қарамасдан халқнинг уюшқоқлиги, бирдамликдаги ҳаракати, карантинга қатъий риоя қилиши, ўрнатилган тартиб-интизомни мунтазам ушлаб туриши натижасида яхши томонга ўзгараётганини кўришимиз мумкин. Наҳотки биз касалликка чалинган жуда кам сонли юртдошларимизни даволаб, вирус тарқалиб кетишининг олдини олишга қурбимиз етмаса? Албатта, етади.

2020 йил 24 мартдан карантин муносабати билан Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш, шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чегаралаш ва белгиланган тартибни таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва бир қатор давлат идоралари вакиллари ёрдамга жалб қилинди.

Аҳоли муҳофазаси учун қилинаётган бу каби тадбирлар ўз навбатида халқимиз томонидан ижобий муносабатларга сабаб бўлмоқда. Зеро ушбу ўтказилаётган тадбирлар юртдошларимизнинг соғлиғи ва ҳаётининг муҳофазасига қаратилганини барча тушуниб етмоқда. Ҳарбийларимиз кечаю-кундуз ҳушёрлик кўрсатишиб нафақат Ватан тинчлиги, балки аҳоли муҳофазаси учун ҳам хизматда туришибди.

Ҳурматли юртдошлар! Сизларнинг хавфсизлигингизни ўйлаб қилинаётган тадбирларга бефарқ бўлманг, ватанпарвар ҳарбийларимиз сиз ва сизнинг оилангиз тинчлиги ва саломатлиги учун шайдирлар! Уларнинг меҳнатини қадрланг, ўрнатилган тартибларга қатъий риоя қилинг, шундагина биз, албатта, бундай қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here