Бу актёр АҚШда оғир дардга йўлиқиб, сўнгра соғайиб кетганидан хабарингиз борми?

0

Баҳром Матчонов 1961 йил  23 апрель санасида Хива шаҳрида туғилган.

У мактабдаги ўқишни тамомлаб, Москвадаги Бутунроссия давлат киноматаграфия олийгоҳида актёрлик бўйича таҳсил олган.

Олийгоҳдаги ўқишни якунлаб Тошкент шаҳридаги «Илҳом» театр студиясида актёр ва хореограф сифатида ишлай бошлаган.

Кейинчалик у ушбу театрда ҳамда Германиядаги Эссен санъат мактабида ёшларга таҳсил берган.

Баҳром Матчонов актёр сифатида бугунгача 10 дан ошиқ фильм ва сериалларда суратга тушган бўлиб, томошабинларга асосан «Шайтанат» сериалидаги Анвар ҳамда «Кичкина табиб» фильмидаги Шавкат образлари билан танилган.

Бу актёр 2002 йилда АҚШга кўчиб кетган ва ўша ерда яшай бошлаган. Америкадаги фаолияти давомида у бир неча театрлар ўртасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этган.

2006 йилда Баҳром Матчоновда саратон ҳасталиги аниқланган. Актёр кўп йил бу касалликдан азият чеккан ҳамда аллоҳнинг инояти билан бу дарддан ҳалос бўлиб, бутунлай соғайиб кетган.

Баҳром Матчонов 2018 йилга келиб яна актёрликка қайтди ва бир неча ўзбек фильмларида суратга тушди.

Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида: Баҳром Матчонов биринчи марта ўзининг курсдоши, бизга таниш актриса Раъно Кубаевага уйланган. Уларнинг Равшана исмли бир қизлари бўлиб, у ҳозирда Россиядаги таниқли актрисалардан бири ҳисобланади.

Актёрнинг иккинчи турмушидан тўрт қиз фарзанди бор.

Бугунги кунда 58 ёшдан ошган Баҳром Матчонов оиласи билан АҚШнинг Вашингтон штатида истиқомат қилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here