Бугун Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги Америка элчихонасини ўққа тутишди…

0

 

Статистик маълумотларга кўра, камида иккита ракета Бағдоддаги Америка элчихонаси яқинига келиб портлаган. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмаган.

14 март куни Ироқдаги Америка ҳарбий базаси ҳам ракета ҳужумлари остида қолган. Худди шу базада АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳам жойлашган. Ҳарбийлардан бирининг айтишича, базага тахминан 10 та ракета келиб тушган.

Агар йил бошидан ҳисоблайдиган бўлсак, Бағдоддаги Америка элчихонаси бир неча марта ўққа тутилган. Бу ҳаракатлар Эрон генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан сўнг содир этила бошланган. Бугунги ҳужум ҳам ўша сценарий бўйича ташкил этилганига сира шубҳа йўқ.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here