Европанинг энг бадавлат кишиси бойлигини бир кунда 11,3 миллиард долларга ошириб олди

0

Европанинг энг бадавлат кишиси ҳисобланган, Louis Vuitton Moёt Hennessy компанияси президенти Бернар Арно бойлигини бир кунда 11,3 миллиард долларга кўпайтириб олди.

Бундай кўрсаткич фонд бозоридаги ижобий ўсиш сабабли юз берди. Аммо ушбу рекорд даражадаги ўсишга қарамай, тадбиркорнинг коронавирус келтириб чиқарган инқироз туфайли йўқотган ҳамма пулини ортга қайтара олгани йўқ, дейилади хабарда.

Дунёдаги энг таниқли инвесторлардан яна бири, америкалик тадбиркор Уоррен Баффет ҳам маблағини бир кунда 6,5 миллиард долларга оширди. Фонд биржасидаги ижобий ўзгаришлар Inditex компанияси асосчиси, испаниялик бизнесмен Амансио Ортеганинг бойлигига яна 5,9 миллиард доллар қўшди.

Ўтган ойда дунёнинг 20 та энг бадавлат одамлари йўқотган бойлиги жами 300 миллиард долларни ташкил этди. Буларнинг барчаси коронавируснинг жаҳон фонд бозорига кўрсатаётган салбий таъсири ортидан юз бермоқда. Forbes маълумотларига кўра, ҳаммадан кўп зарарни айнан Бернар Арно кўрган.

loading...