Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

0

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига биноан Исламова Наргис Зарибджановна Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Наргис Исламова янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Н. Исламова 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Н.Исламова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини Муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шунингдек, у Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.

ДСҚ матбуот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here