Коронавирусга чалинган биринчи инсон исми ошкор этилди

0

Хитойда коронавирусга чалинган биринчи инсон аёл эканлиги маълум бўлди. У Ухань шаҳридаги “”Хуанань” денгиз маҳсулотлари бозорида креветка сотувчиси бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Хитойнинг “Пэнпай” газетаси мақола тайёрлади.

Таъкидланишича, аёлнинг фамилияси – Вэй, 2019 йил 11 декабр куни номаълум сабабларга кўра унинг иситмаси кўтарилади. У бозор яқинида дўконни ижарага олган. Унинг уйи биринчи қаватида жойлашган клиникага мурожаат қилади, лекин у ерда унга ёрдам беришмади. 16 декабрь куни аёл Хуачжун илм ва фан университети қошидаги “Сехэ” шифохонасига мурожаат қилди.

Газета журналистлари биринчи вирусга чалинганлар рўйхати нусхасини олдилар. Унда маълумотларга кўра, “Хуанань” бозорига келган 24 киши келган, улардан 4 киши – бир оила аъзолари.

Шунингдек, журналистлар шу бозорга келмаган ва у ердагилар билан ҳеч қандай мулоқот қилмаган яна бир киши ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Унинг фамилияси Чэнь, 16 декабрь куни иситма кўтарилди.

Эркак компанияларнинг бирида молия бўлимида ишлашини ва тирик қушлар ёки бозорда бўлган кишилар билан мулоқотда бўлмаганлигини шифокорларга айтади. Унинг сўзларига кўра у 30 км узоқликда истиқомат қилади. Унинг тахминига кўра, ишга кетаётган вақтда метрода вирус юқтириб олган бўлиши мумкин.

Sputniknews-uz.com

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here