Машҳур ҳинд актёри севган аёлига уйланиш мақсадида ислом динини қабул қилганини биласизми?

0

Дҳармендра тўлиқ ва ҳақиқий исми Дҳарам Синх Деол. У 1935 йил 8 декабр санасида Ҳиндистоннинг Панжоб шаҳрида туғилган.

Ушбу актёр ёшлигида бурғилаш компаниясида ишлаган. Кейинчалик актёрликка бўлган қизиқиши туфайли турли фильмлар кастингларида иштирок этиб юрган. Бир неча йил ичида у эпизодик роллардан асосий қаҳрамонлар ролларини ижро этувчи актёрга айланган ва Дҳармендра исми билан машҳур бўлган.

Ўзбек томошабинларига бу актёр «Алибобо ва қирқ қароқчи», «Зита ва Гита» ҳамда «Тош ва Гул» каби ўнлаб фильмлардаги роллари билан танилган.

Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида: Дҳармендра биринчи марта 19 ёшида ота-онасининг зўрлови билан Паркаш Каур исмли қизга уйланган. Улар биргаликдаги турумушлари давомида икки ўғил ва икки қиз фарзандли бўлишган. Унинг икки ўғли кўпчилигимиз таниган Санни ва Бобби Деол бўлиб, улар ҳам оталари каби таниқли актёр бўлишган.

Биринчи аёли билан ажрашгандан кейин Дҳармендра ўзи севган актриса Хема Малинига уйланган. Улар 1979 йилда оила қуришган бўлиб, айни шу никоҳ сабаб актёр ислом динини қабул қилган.

Ҳиндиузим талимотида қўшхотинликка рухсат берилмаслиги сабаб актёр биринчи аёли билан ажрашиб Хема Малинига уйлана олмаган. Анашу муаммони ҳал этиш ва ўзи севган аёлга уйланиш мақсадида у ислом динини қабул қилган ҳамда Дилавар Хон исмини олган.

Ушбу саънаткорлар икки қиз фарзандли бўлишган. Уларнинг қизлари Эша ва Ахана Деоллар ҳам ота-оналари каби актёр бўлишган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра ҳозирда Дҳармендра ва Хема Малини алоҳида алоҳида ҳаёт кечиришади.

Бугунги кунда ушбу актёр 83 ёшда бўлиб, ўзи ташкил этган фермада фаолият юритади

loading...