МИБ Ғаллаоролда 15 та оилани яраштирди

0

Фарзандни камолга етказиш, тўғри тарбия бериш, ҳар томонлама баркамол қилиш ҳар бир ота-онанинг вазифаси ва бурчидир. Аммо жамиятимизда бу вазифа ва бурчга беписант ҳамда эътиборсиз бўлган ота-оналар ҳам учраб туради.
Ота-онадаги маъсулият ва бурчни янада ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан вояга етмаган фарзандларнинг ўз яқинлари бағрига қайтишлари учун хайрли ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, давлат ижрочиси Ш.Ўрозбоев ва тумандаги маҳалла фаоллари, оқсоқоллар иштирокида ажрим ёқасидаги оилалар қарздор ҳамда ундирувчилар ўртасида тушунтириш ишлари, профилактик тадбирлар амалга оширилиб, март ойининг 18 куни давомида суд қарорига асосан алимент ундириш ҳақидаги жами 15 нафар ижро ҳужжати бўйича қарздор ва ундирувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар, тавсиялар берилиб, уларнинг яраштирилишига ва оила мустаҳкамлигига эришилди.
Бу борадаги хайрли ва эзгу ишлар яна давом эттирилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here