Мутахассислар хантавирусдан вафот этган хитойликнинг ўлими юзасидан изоҳ берди

0

Нейрофизиология соҳаси мутахассиси Симая Шейк ўзининг Твиттер саҳифасида хантавируснинг одамдан одамга ўтиши кам учрайдиган ҳолат эканлигини баён этди.

Бундан ташқари, у мазкур касаллик ўтган асрнинг ўрталарида Корея уруши даврида пайдо бўлганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, хантавирусга қарши вакцина мавжуд бўлиб, саросимга тушишга асос йўқ.

Ухан университети вирусологи Ян Чжаньцю касалланган шахс билан бирга автобусдаги йўловчиларнинг касалланиш эҳтимоли деярли йўқлигини маълум қилди.

“COVID-19дан фарқли улароқ хантавирус кўп холларда нафас олиш тизими орқали юқмайди”, дея таъкидлади у Global Times билан бўлган суҳбатда.

Бироқ мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу вирус касалланганнинг қони ва бошқа ажратмалари орқали юқиши мумкин.

Шунингдек вирусолог, касалликнинг назоратга олиниши осон бўлганлиги сабабли, хантавирус борасида хавотирланишга ҳожат йўқлигини, унинг тарқалиши шаҳарларда деярли учрамаслигини, у асосан қишлоқ жойларда учрашини тушунтирди. Муҳими, хантавирусга қарши вакцина мавжуд эканлигини таъкидлади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here