Рихситилла Абдуллаевнинг Ёқуб Аҳмедовга қандай қариндошчилиги бор?

0

Актёр Рихситилла Абдуллаев 1978 йил 5 апрель санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У оилада энг кичик фарзанд ҳисобланади.

У 1995 йилда Маннон Уйғур номидаги саънат олийгоҳиннг Драма ва кино актёрлиги бўлимига ўқишга кирган.

Олийгоҳни тамомлагач ўз фаолиятини 1999 йилда Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган. Ҳозирги кунда ҳам у ушбу театрида фаолият юритади.

Рихситилла Абдуллаев актёрлик фаолияти мобайнида бугунгача ўнлаб фильмлар ва йигирмадан ошиқ спектаклларда турли ролларни ижро этган.

У томошабинларга нафақат актёр балки бошловчи сифатида ҳам яхши таниш бўлиб, ҳозирги кунда турли байрам ва тантаналарда бошловчилик қилади.

Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида: Рихситилла Абдуллаев 2002 йил сентябр ойида Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг Нодира исмли қизига уйланган. Бугунги кунда уларнинг бир ўғил ва икки қиз фарзандлари бор. Унинг турмуш ўртоғи Нодира Абдуллаева ҳозирда ўқитувчи сифатида фаолият юритади.

Ҳозирги кунда бу актёр ўз фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида давом эттириб келмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here