РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ ЛЕВ ЛЕЩЕНКОНИ КАСАЛХОНАНИНГ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИГА ЎТКАЗИШДИ…

0

 

Куни кеча Россия Халқ артисти Лев Лещенко рафиқаси билан Москвадаги коронавирус юқтирганлар учун мўлжалланган касалхонага мурожаат этгани ҳақида хабар қилгандик. 25 март куни хонанданинг аҳволи оғирлашди. Нафас олишида жиддий муаммо пайдо бўлди. Қони таркибидаги кислород миқдори камайиб кетди. Уни дарҳол касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказишди.

Айтишларича, ҳозир аҳволи анча яхшиланган. Муолажалар олишда давом этяпти.

Лещенконинг яқин дўстларидан бири Владимир Винокур айтдики, хонанда коронавирусга учрамаган, аксинча, ўпкасида муаммо бор экан. Албатта ташҳисни врачлар қўяди. Лещенко айнан қандай касалга йўлиққанини улар аниқлашади.

loading...