Шавкат Мирзиёев: «Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар орасида 11 нафар шифокорлар ҳам бор»

0

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

  • коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;
  • коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида компенсация тўланади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам борлигини маълум қилди.

loading...