ШВЕЙЦАРИЯДА КОРОНАВИРУСДАН БОЙЛАРНИ АЛОҲИДА ЭҲТИЁТ ҚИЛИШМОҚДА…

0

 

Швейцариядаги «Le Bijou Hotel & Resort» отеллар тизимидан иборат компания бадавлат шахсларга атаб коронавирусдан сақланиш, карантин муддатини кўнгилдагидек ўтказишлари учун алоҳида номерлар ташкил этишди. Шу ҳақда компания ижрочи директори Александр Хюбнер маълумот берди.

Махсус тузилган дастур бадавлат мижозларга изоляция қилинган, барча ҳашаматларга эга квартиралар, номерларда коронавирусдан сақланиш имконини яратади. Уларга овқат ҳам ўз вақтида, буюртма бўйича етказиб берилади. Отеллар персоналларсиз ишлайди. Демак, бойвачча мижоз ким биландир қўл бериб кўришиш ёки тиллашиш каби хавфлардан нари бўлади. Ҳар куни қўшимча 800 франк эвазига ҳамшира хизмат кўрсатади. 500 франк эвазига коронавирусдан тест тақдим этилади.

Апартаментлар Цюрих, Цуг, Люцернда ўз мижозларини кутмоқда. Нарх бир кеча-кундуз учун 200 дан 800 франккачча этиб белгиланган.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here