ТАЙЛАНДДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА АСҚОТУВЧИ РОБОТЛАР ЯРАТИЛДИ…

0

 

Тайланд олимлари жуда қисқа фурсатда янги роботлар жамоасини яратишди. Улар беморлар врачга коронавирус юқтиришининг олдини олади. Роботларнинг бири гаплашишни ҳам уддаламоқда. Умуман айтганда, роботлар беморнинг иситмасини ўлчаш, укол қилиш, овқат етказиш, ниқоб тарқатиш, эшиклар тутқичларини, бошқа жойларни дезинфекция қилиш каби амалларни бажаради. Шу нарса врачнинг бемор билан мулоқот қилишига деярли ҳожат қолдирмайди. Демак, врач вирус юқтириш хавфидан холи бўлади.

Яна бир роботлар гуруҳига «нинза» деб ном беришган. Бу роботлар коронавирус юқтирган бемор ва врач ўртасида телефон, видеоалоқаларни йўлга қўяди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here