Умрадан қайтган фарғоналик 120 кишилик маросим қилган

0

Шавкат Мирзиёев бугунги мажлисда аксарият фуқаролар ҳалигача юзага келган мураккаб вазиятни тўғри тушуниб етмаётгани, жойларда маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллалар аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини етарли даражада олиб бормаётганини куюниб гапирди.

Жумладан, ҳалигача айрим одамлар кўпчиликни меҳмонга чақириб тўй-ҳашам, турли зиёфат ёки маросимлар ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.

Мисол учун, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи аёл Умра зиёратидан қайтиб келгач, карантин қоидаларига риоя қилмасдан, эртаси куни 120 кишилик дабдабали маросим ташкил этган. Натижада унинг ўзи ва яна 4 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланган. Ҳали яна неча кишига юққанлиги ҳозирча номаълум.

Шу сабабли, давлатимиз раҳбари мутасадди раҳбарларга жойларда бу каби маросимлар ва тадбирларни мутлақо тўхтатиш бўйича кескин чора кўриш юзасидан топшириқ берди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here