Ушбу актёр 50 ёшида уйланганини ва унинг опаси, курсдошлари ким бўлганини биласизми?

0

Нозим Тўлахўжаев 1951 йил 4 январ санасида Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Унинг отаси Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла бўлиб, онаси Тамара Хачатурова эса шифокор бўлган.

Актёрнинг оилада бир опаси бор. Унинг опаси кўпчилигимизга таниш бўлиб, «Мафтунингман» фильмида Муҳаббат исм қиз ролини ижро этган.

Нозим Тўлахўжаев  театр ва кино ичида катта бўлган. Болалигиданоқ турли фильмларда эпизодик ролларда суратга тушиб юрган.

Мактабни тамомлагач  1970 йилда Москвадаги Луначарский номидаги театр санъати олийгоҳининг режиссура бўлимига ўқишга кирган.

Ушбу олийгоҳда у Александр Абдулов ва Алла Пугачёва каби санъаткорлар билан бирга таҳсил олган.

Олийгоҳни тамомлаб Тошкентга қайтгач, бир йиллик ҳарбий хизматга борган. Аскарлик даврида у ҳарбий киностудияда фотографлик қилган.

Ҳарбий хизматдан қайтгач «Ўзбекфильм» киностудиясини Мултификатсион фильмлар студиясида ишлай бошлаган. Нозим Тўлахўжаев ушбу студиядаги фаолияти давомида сценарист ва режиссёр сифатида кўплаб мултфильмларни суратга олган ва бир неча халқаро танловларда совриндор бўлган.

У актёр сифатида бугунгача,  «Осмондаги болалар», «Ўтов», «Ўйин» ва «Жийда гули» каби кўплаб фильм ва сериалларда суратга тушган бўлиб,  айнан шу фильмлардаги роллари билан томошабинларга танилган.

Нозим Тўлахўжаев ўзининг санъат соҳасидаги кўп йиллик фаолияти сабаб «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони билан мукофотланган.

Бу актёр ўз ишини шахсий ҳаётидан устин қўйган кам сонли санъаткорлардан бири ҳисобланади. У яқин 50 ёш арафасида оила қурган, бироқ бу турмуши ўн йил давом этган ҳолос. Шундан кейин бу актёр бошқа уйланмаган. Ҳозирда ёлғиз ҳаёт кечиради.

Бугунги кунда 68 ёшда бўлган Нозим Тўлахўжаев ҳамон ўзининг киноактёр ва режиссёр сифатидаги фаолиятини давом эттириб келмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here