Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 27 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ҳар бир режангизни қайта-қайта назоратдан ўтказишингиз, керак бўлса, қайтадан пухталаб чиқишингиз талаб этилади. Ҳеч нарсани ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир иш ўз вақтида адо этилгани дуруст. Шахсий ҳаётда эски ва синалган усуллардан фойдаланган ҳолда иш тутинг. Ана шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз яна ёрқинлик қуршовида бўлади. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Гигиенага қатъий амал қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

27 март куни йирик харидларни амалга оширасиз ва бу сизни жуда мамнун торттириши тайин. Демак, беҳуда пул йиғмагансиз. Улар корингизга яради. Иш жараёнингизда сезиларли муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Имкон доирасида ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга интилаверинг. Шунда келажак режаларингиз ижобий натижа беради. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қизиқарли хабарлар етказади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи ярмида келажак режалар тузишга шу қадар муккангиздан кетасизки, ҳозирги ишларни буткул унутасиз. Натижада гармония ғойиб бўлади. Танангизда кучли толиқиш ҳис эта бошлайсиз. Агар росмана касалланишни истамасангиз, профилактикага эътибор қаратинг. Сурункали хасталиклар бугун фавқулодда қўзғалиб безовта қилиши мумкин. Муолажалар олиш пайти етди шекилли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

27 мартда жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Нафас ростлашга-да вақт бўлмаслиги мумкин. Лекин охири бахайр бўлади. Ишингизга яраша ҳақини ҳам оласиз. Бугун сартарошхонага бориш муваффақиятсиз кечиши мумкин. Яхшиси, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббат, жуфт ҳақида орзулашни тўхтатаверинг. Қачон келса шунда орзулайверасиз.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун шахсий муаммоларингизни ўзгалар билан биргаликда муҳокама қилишга тушсангиз, тамом, кечгача ўтириб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бекорга чарчаб, толиққанингиз қолади. Билинг, шахсий ҳаётингиз доимо кадр ортида қолгани яхши. Организмингизга жиддий зиён етказиб қўймасидан зарарли одатларни ташлай бошланг. Шундай спорт турини топингки, шуғулланиб маза қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

27 март куни мўъжиза яратиш истеъдодингиз кўзга ташланиб қолади. Кечқурун эса у сизга бир дунё олқишларни ҳадя этади. Яхшики, шундай ажойиб ғояларни бугунга деб асраб қўйган экансиз. Ҳузурини ҳам кўринг-да. Куннинг иккинчи ярмида ортингиздан ғийбат қилувчилар кўпая бошлаганини ҳис этасиз. Уларни аниқлаб жойига ўтқазиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари керак. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Агар бугун ғийбатчилар орасига билиб-билмай қўшилиб қолсангиз, ўзингиз ҳам уларнинг бирига айланишингиз ҳеч гап эмас. У ҳолда бошингиз танбеҳлар, айбловлардан чиқмай қолади. Шунинг учун кўнглида кири кўплардан нарироқ юраверинг. Ҳақлигингизни кимларгадир исботлашга ҳам уринманг. Барибир фойдаси йўқ. Жуфтингиз, яқинларингиз сизни ишингизга, ҳатто жонсиз буюмларга ҳам рашк қила бошлаши мумкин. Бу билан фахрлансангиз, ғурурлансангиз арзийди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 мартда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши кутилади. Қайсидир яқинларингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингизга тўғри келади. Шундай бўлиб чиқса, кўнглингизда борини гапириб олинг. Молиявий масалада кунингиз ёмон кечмайди. Аммо харидлар кўп бўлади. Пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишингиз хавфи бор. Кимлардир кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бу ҳолат фирмаларда ишлайдиганлар ҳаётида юзага келиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталаб ўқотар буржи остида таваллуд топганлар ёлғиз қолишни ихтиёр эта бошлашади. Баъзида ёлғиз қолиб ҳам туриш керак. Шу баҳонада ўйлаб, мулоҳаза қилиб оласиз. Пул масаласида сергак туринг. Сизни кимлардир чув тушириб кетиши мумкин. Оилалиларга маслаҳат шуки, фарзандларингиз эмоцияни жиловлашга ўзларида куч топа олишмайди. Уларга ёрдам керак. Тинчлантиринг, чалғитинг. Кун давомида кўпроқ пиёда сайр қилинг. Овқатланишингизга эътибор билан ёндашинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

27 март сиз учун санъат кунига айланса не ажаб. У ҳолда маънавий ҳаётингиз тўкин кечган бўларди. Кимлардир кўргазмали залларни томоша қилиш, яна кимлардир кечқурун концертга бориб ҳордиқ чиқаришга ошифта бўлади. Агар ёлғизликни истаётган бўлсангиз, ҳеч кимни шерик қилиб ўтирманг. Молиявий соҳани сира қайғурмасангиз ҳам бўлади. Бу муаммо ўз вақтида ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Ёлғизлар оилавий ҳаётни қуллик, тутқунликка йўйишса, буни амалда исботлашлари керак. Танлаганингиз бор. Аммо дил изҳорингизни ҳеч қачон эшитмаган. Чунки бу ҳақда ҳануз сукут сақламоқдасиз. Сукут сақлашда давом этинг. Ҳамма ишнинг ўз вақт-соати бор. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиздан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабар етказиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди. Сиз яна позитивга эга бўласиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

27 мартда дўстларингиздан бирини молиявий инқироз гирдобидан тортиб олишингиз талаб этилади. Йўқ, унга пул қарз беришингиз шарт эмас. Қимматли маслаҳатингиз етиб ортади. Мабодо ўзингиз ҳам шундай гирдобга тушиб қолмасангиз, албатта дўстингизга ёрдам берасиз. Кечқурун бассейнда чўмилиш машқлари саломатликни тиклашда катта ёрдам беради. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...