ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ…

0

 

Узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг Ўзбекистон Халқ шоири Охунжон Ҳакимов 26 март куни оламдан ўтди. Шоир 86 ёшни қаршилаганди.

Охунжон Ҳакимов нафақат шеъриятда, балки ўзбек ҳажвчилигида ҳам алоҳида ўрин тутади. Унинг “Аҳмоқлар ҳам яшасин-да”, “Хотинининг ўринбосари”, “Кефир шинавандаси” каби асарлари халқимиз орасида жуда машҳур бўлиб кетган. Шоир узоқ йиллар мамлакатдаги нуфузли газеталар редакцияларида фаолият юритган. Ижодий фаолиятини она юрти бўлмиш Фарғонада бошлаган.

Унга 2006 йили Халқ шоири унвони берилган. Бунгача “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан шоирнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этиб қоламиз.

Севимли шоиримизни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Омин! Оллоҳу Акбар!

loading...