Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун қуриладиган касалхоналар 5 кунда фойдаланишга топширилади

0

«Ўзбекистон 24» телеканалида нафақат Тошкент шаҳрида коронавирусга қарши касалхоналарнинг учтаси Тошкент шаҳрида ва яна бошқа муассасалар Тошкент вилоятида ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларда қурилишини хабар қилган. Дастлабки муассаса беш кун ичида фойдаланишга топширилади.

Кўрсатувда Хитойнинг Ухань шаҳрида 1500 ўринга мўлжалланган госпиталнинг 10 кун ичида қуриб битказилгани, шунингдек, Янги Москвада 500 ўринли инфексион касалхона тайёр ҳолатга келтирилгани мисол қилиб кўрсатилган.

«Ўзбекистон 24» телеканалида Тошкент вилоятида жойлашган ҳудудда қурилиш техникаси ва қурувчилар ишлаётгани ҳақида лавҳа ҳам эфирга берилган. Касалхоналарнинг биттаси Юқори Чирчиқ, яна бири Зангиота туманларида барпо этилади.

«Бинолар корпусларининг қурилиши, керакли коммуникация воситалари, инфратузилмани тузиш ишлари параллел равишда олиб борилади. Табиий газ, сув ва электр таъминотни улаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Яқин вақт ичида у ерга чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ватандошларимизнинг навбатдаги гуруҳи жойлаштирилади», — дейилади кўрсатувда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов тўртта қурилиш майдончасининг шай ҳолатга келтирилганини таъкидлаган.

«Дастлабки контейнерларга яқин орада етиб келадиган 500 нафар одам жойлаштирилиши мўлжалланган. Яна янги майдонларни тайёрлаш ишларини олиб борамиз», — дейди у.

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов ҳар бир беморга алоҳида «уйча»да бўлишини айтиб ўтган.

«Ҳар бир бинога иккита самолётга сиғадиган одам жойлаштирилиши мумкин. Қаторлар орасида йўллар бўлади. Улар тиббиёт ходимларининг ҳаракатланишига мўлжалланган. Ҳар бир беморга — алоҳида уйча қилинади ва унда барча шароитлар кондиционер, телевизор, коммуникация воситалари барча шароитлар бўлади. Тиббиёт персонали учун алоҳида комплекс барпо қилинади. Энг муҳими касалланганлар бу ерда узоқ ушлаб турилмайди, шу яқин атрофда алоҳида касалхона қурилади. Текширишларнинг ҳаммаси санитар ҳудудда амалга оширилади. Касаллик аниқланган бемор касалхонага юборилади, оралиқ масофа 150 метрдан узоқ бўлмайди», — дейди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Карантин ҳудуди бир вақтнинг ўзида 10 минг нафар одамни қабул қила олади. Хитой бундай касалхонани 10 кун ичида қуриб битказди, Ўзбекистон 5 кун ичида фойдаланишга топширади (Юқори Чирчиқ туманидаги ҳудуд майдони 55 гектар).

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Арнасой кўчасида яна бир касалхона фойдаланишга топширилади. Пойтахтда яна учта клиника COVID-19 га қарши кураш учун қайта жиҳозланади.

Зангиота туманида ҳам касалхона очилади. Унинг лойиҳаси уч кун ичида ишлаб чиқилган. Унда ҳар бири 5000 нафардан одамни сиғдира оладиган иккита корпус, шунингдек, тиббиёт ходималари учун яшаш жойлари, реанимацион бўлимлар ва карантин учун махсус хоналар бўлади.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров бу каби касалхоналар президентнинг топшириғига кўра республиканинг бошқа бир нечта вилоятларида ҳам қурилшини билдирди.

«Босқичма-босқич иккита клиника ишга туширилади. Уларга 1000 нафардан одам жойлаштирилиши мумкин. Функсионал ҳам ўйлаб чиқилган. Лойиҳаларда коронавирус билан курашда муҳим бўлган барча жиҳатлар ҳисобга олинган, шунингдек, улардан яна бошқа ҳар қандай эпидемиологик касалликка қарши курашда ҳам фойдаланиш мумкин», — дея таъкидлаган Зокиров.

Gazeta.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here