ХИТОЙ КОРОНАВИРУСИ. 26 МАРТ ТАФСИЛОТЛАРИ…

0

 

Энг сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 26 март куни коронавирус юқтирганлар сони 430 минг 870 кишига етди. Инфекция оқибатида 20 минг 81 киши ўлим топди. 102 мингдан зиёд бемор тузалиб касалхонадан чиқди.

Сўнгги бир кеча-кундузда дунёда коронавирус юқтирганлар 45 минг 218 киши, оламдан ўтганлар эса 2 минг 382 кишини ташкил этди.

Европада вирус юқтириш ва ўлим бўйича Италия етакчилик қилишда давом этмоқда. Бу мамлакатда вирус юқтирганлар сони 74 минг 386 киши, вафот этганлар 4, 5 минг кишидан иборат бўлди.

Испанияда 47 минг 610 киши вирус юқтирди, 3434 киши ўлим топди. Германияда 31 минг 554 киши коронавирус юқтирган, 149 киши оламдан ўтган.

Францияда — 22, 3 минг киши вирус юқтирди, 1, 1 минг киши вафот этди. Швейцарияда 8836 киши вирус юқтирди, 86 киши ўлим топди. Англияда 8077 киши коронавирус юқтирди, 422 киши вафот этди. Нидерландияда 6412 киши вирус юқтирди, 356 киши ўлим топди. Австрияда 5282 киши вирус юқтирган, 30 киши ҳалок бўлган. Бельгияда 3743 киши вирус юқтирган, 88 киши ўлим топган. Норвегияда 2566 киши вирус юқтирган, 10 киши вафот этган. Португалияда 2362 киши коронавирусга чалинган, 33 киши ҳалок бўлган. Швецияда 2272 киши вирус юқтирган, 36 киши ўлим топган. Данияда 1715 киши вирус юқтирган, 32 киши ўлим топган. Туркияда 1529 киши коронавирус юқтирган, 37 киши оламдан ўтган. Чехияда 1497 киши вирус юқтирган, 3 киши ҳалок бўлган. Ирландияда 1329 киши вирус юқтирган, 7 киши вафот этган. Люксембургда 1099 киши коронавирусга чалинган, 8 киши ҳалок бўлган.

Америкада сўнгги бир кеча-кундуз ҳисоби бўйича вирус юқтирганлар сони 62, 8 кишидан иборат бўлди. 1000 кишидан зиёд одам ўлим топди.

Бразилияда вирус юқтирганлар сони 2201 киши, ўлим топганлар 46 киши, Канадада вирус юқтирганлар 1959, ўлим топганлар 20 киши, Эквадорда вирус юқтирганлар 1049, ўлим топганлар 27 кишига тенг бўлди.

Хитойда 81 минг 218 киши вирус юқтирган, 3281 киши оламдан ўтган.

Эронда 27 минг 017 киши коронавирусга чалинган, 2077 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Кореяда 9 минг 137 киши вирус юқтирган, 126 киши вафот этган. Японияда 1983 киши вирус юқтирган, 55 киши ҳалок бўлган. Исроилда вирус юқтирганлар 1930, ўлганлар 3 киши, Малайзияда вирус юқтирганлар 1796, ўлганлар 18 киши, Покистонда вирус юқтирганлар 1000, ўлганлар 7 кишидан иборат бўлди.

Австралияда жами 2423 киши вирус юқтирган, 8 киши ўлим топган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here