ЙПХ ходимига бўйсунмай енгилтак қизларни олиб қочгани айтилган ҳайдовчига чора кўрилди

0

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Ушбу ҳолат бўйича видеотасвирлар жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 02.00 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинганлиги аниқланди.

Унга кўра, Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан хизматга жалб қилинган Патруль-пост хизмати ходимлари ўз хизмат йўналиши бўйича фаолият юритаётган вақтда, оқ рангли “Nexia” русумли автомобиль эгаси 27 ёшли Аброр Х. ички ишлар ходимлари томонидан тўхташ ишораси кўрсатилганига қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси  (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланди.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича видеолавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси

loading...