АҚШ коронавирусга чалинганлар бўйича Хитойдан ҳам ошиб кетди

0

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги уч кун давомида 2 бараварга ошиб, 85 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Жон Хопкинс университети маълумот берди.

Университет маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар расмий сони 85486 кишига етди.

АҚШда уч кун ичида коронавирусдан вафот этганлар сони ҳам 2,5 бараварга ошиб, 1288 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ The New York Times газетаси АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 81321 нафарга етиб, Италия ва Хитойни ортда қолдиргани ҳақида ёзганди.

Sof.uz

loading...