КОРОНАВИРУСГА УЧРАБ КОМАГА ТУШГАН АЁЛ ХАСТАЛИКНИ ЕНГА ОЛДИ…

0

 

Англиянинг Тайн-энд-Уир графлигига қарашли Сандерленд шаҳрида яшовчи 62 ёшли Мэрион Жоллифф коронавирус юқтириб касалхонага тушганди. Врачлар уни сунъий кома ҳолатига тушириб қўйишди. 43 ёшли ўғли Жоллифф Аленнинг гапига қараганда, онаси коронавирусни енга олибди. Шундан кейин аёлни врачлар сунъий кома ҳолатидан чиқариб олишибди.

— Онамнинг аҳволи илгаригидан анча яхши, — деди у. — Сунъий тарзда бўлса-да, нафас оляпти. Умид қиламанки, у яқин орада мустақил равишда нафас ола бошлайди…

Яна бир англиялик 98 ёшли отахон ҳам бир ҳафта бурун коронавирусни енгиб ўз уйига қайтибди. Илгари доришунослик бўйича мутахассис вазифасида ишлаган 99 ёшли Жек Боуден 16 мартда коронавирусга учраб Англиядаги ўзи доимий тарзда яшайдиган қариялар уйидан юқумли хасталиклар шифохонасига олиб кетилганди. 20 март куни тузалиб яна қариялар уйига қайтди. Ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.

Шундай экан, коронавирус ҳам Оллоҳнинг хоҳишига бўйсунишдан бўлак чора топа олмайди. Агар Яратгандан астойдил сўралса, дард чекаётганларга албатта шифо беради иншооллоҳ.

 

loading...