Қозоғистонда 64 ёшли аёл коронавирус туфайли оламдан ўтди…

0

 

Қозоғистоннинг Оқмалинск вилоятида яшаган 64 ёшли аёл коронавирус туфайли ўлим топди. Марҳуманинг қариндошлари айтишмоқдаки, у коронавирусга учраганлар билан суҳбатга киришмаган. Фақат Олмаотага меҳмон бўлиб борган-у, ўша ерда вирус юқтирган. Бундан ташқари у сурункали гипертония, қандли диабет, атеросклероз билан ҳам оғриган экан. Лекин ўлимидан кейин қўйилган ташҳис аёл айнан коронавирус қурбонига айланганини кўрсатди.

Марҳума билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси айни пайтда карантинга туширилган.

 

loading...