Шомуродов Россияда қолиб кетган ўзбекистонлик ёш футболчиларга ўз ҳисобидан ёрдам берди

0
16 март куни Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири старт олган эди. Унда Миркамол Қосимов бошчилигидаги «Бунёдкор-2004» ҳам иштирок этаётганди.

Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади. Хусусан, спорт вазирлиги қарорига кўра, олдинроқ режалаштирилган ва бошланган мусобақалар ҳам тўхтатилди. Жумладан, 16 март куни старт олган анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

«Бунёдкор-2004» жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Эшитишимизга қараганда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини ўз ҳисобидан олиб берган.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа аъзолари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Манба: Championat.asia

loading...