УКРАИНАДА КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАН ОДАМНИНГ МУРДАСИНИ ҚОПГА СОЛИБ КЎЧАГА ИРҒИТИШДИ…

0

 

Украинанинг Тернополь вилоятидаги касалхона врачлари коронавирус юқтириш туфайли ўлим топган 68 ёшли эркакнинг мурдасини қопга солишди-да, кўчага итқитишди. Марҳумнинг қизи Анна Полищук айтдики, врачлар ҳеч қандай сабаб ва йўриқномаларсиз касалхона эшигини беркитиб олишди. Қилмишларини тушунтиришни ҳам хоҳлашмади. Шундан кейин Анна ва унинг яқинлари қопдаги мурдани судраклаган ҳолда уйга ола кетишга мажбур бўлишди. Кўчадан ўтиб кетаётган ўткинчилар ҳам коронавирус юқтиришдан қўрқиб уларга ёрдам қўлини чўзмади. Қабристон гўрковига боришганди. У ҳам вирус юқтиришдан қўрқиб марҳум учун гўр ковлашдан очиқчасига бош тортди. Нима ҳам қилишсин. Қариндош-уруғларнинг ўзи гўр ковлаб марҳумни дафн этишди.

 

loading...