Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 28 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

28 март куни ишларни чала-чулпа қолдира бошлашингиз кўзга ташланиши мумкин. Бунга жиддий сабаб ҳам йўқдек. Ҳойнаҳой, баҳор ҳавоси дангасаликка торта бошладимикан? Агар шундай бўлса, ўзингизни қўлга олинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Кўпчилик бугун ўзига янги иш қидириш билан банд бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Заҳирадаги пулларингизни эҳтиёт қилинг. Ҳали улар сизга кўп керак бўлади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун сизнинг зиммангизда оғир бир вазифа туради. Кўпчилик билан жанжаллашган бўлсангиз, улар билан ярашиб чиқишингиз керак. Ўзингизни аямасдан койинг. Токи табиатингиздаги худбинликдан асар ҳам қолмасин. Муҳаббатда ёлғизларга ҳам, оилалиларга ҳам жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларда дипломатик усуллар зарур бўлади. Айниқса, ёлғиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизда ўз келажагингизни аниқ кўраётган бўлсангиз, уни танқид қилишдан тийилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

28 мартда хаёлингизда ҳамма нарса жонингизга тегиб кетгандек туюлаверади. Ҳатто, севимли ишингиз ҳам асабингизга ўйнай бошлайди. Балки меҳнат таътили олишингиз керакдир? Агар пул тарафидан имкониятларингиз бемалол бўлса, ими-жимида табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Муҳаббатда жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш учун илк қадамни ўзингиз ташлашингиз тавсия этилади. Ғурурни четга ирғита туринг. У муносабатларингизга путур етказади холос. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун қандай муаммо бўлса, уларни тинчлик йўли билан ҳал этишингиз тавсия этилади. Ишингиз доирасида кўнгилсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Уларни ҳам хотиржамликда ижобий тарафга ўзгартиришингиз керак бўлади. Раҳбарларингиз зиммангизга жуда масъулиятли бир вазифани юклаши мумкин. Бош тортманг. Унинг якунида мўмай даромад турибди. Ҳазил-ҳузулга кенг ўрин бериш ҳар қандай жанжалли лаҳзаларни йўқ қилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

28 март куни номутаносибликка дуч келасиз. Агар қаттиқ турмасангиз, у ишда ҳам, бировлар билан мулоқотда ҳам сизга жиддий тўсиқлар яратаверади. Ўзингизни атрофдагилар қаршисида жуда камтар тутишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар бугун романтик лаҳзалардан баҳраманд бўлади. У лаҳзаларнинг қадрига етинг. Керагидан ортиғини орзуламанг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Кечқурун баъзилар оилавий байрам уюштириши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганларга росманасига омад кулиб боқади. Атрофингиздагилар сизга фақат лабларида табассум билан боқа бошлайди. Оила аъзоларингиз сизни ҳақиқий қаҳрамон сифатида қабул қилади. Олқишлар, мақтовлар, хушомадларнинг чеки бўлмайди. Киссангиз пулга тўлади. Асосийси, бошқалар билан мулоқотда янги усуллардан фойдаланинг. Бугунги кун билан яшанг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар пайти етганини унутманг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

28 мартда етти ўлчаб бир кесишингиз, ҳар қадамингизни мулоҳаза билан ташлашингиз талаб этилади. Сизга қўйиб берса, бугун ҳамманинг адабини беришга тайёр турасиз. Одамлар билан мулоқотда ҳаддан ташқари қўполлашасиз. Молиявий тўкинликка эришиш учун хизмат сафарига боришингиз керак. Бугун харажатларни кескин камайтиринг. Инқироздан сақланинг. Кечқурун оилангиз даврасида мириқиб дам олинг. Шундан бошқаси тўғри келмайди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини мустаҳкам торттирмасангиз бўлмайди. Бусиз ҳамкасблар билан муносабатларда жиддий муаммолар юзага келади. Агар бир ишни бошласангиз, охирига етказмагунча тўхтаманг. Ёлғизлар жуфт танлашда ёшига эътибор бериб ўтиришлари нотўғри бўлади. Масалан, сиздан анча ёш бўлса ҳам бўлғуси жуфтингиз жуда ақлли, фаросатли бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир карра кўздан ўтказинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

28 март куни кузатувчи позициясини танлайсиз ва бу сизга албатта фойда беради. Ўзингизни тек тутинг. Сукут сақланг, бировларнинг ишига аралашманг. Ижод кишилари ҳам бугун омад шаробидан тотиб кўришади. Мухлислар эътибори орта бошлаганига гувоҳ бўлишади. Йўл-йўлакай бўлса-да, жуда керакли одамлар билан танишасиз. Айримларнинг хонадонида кечки пайт чақалоқ йиғиси жаранглайди иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг эрталабданоқ омади чопади. Сиз кимнидир севиб қоласиз. Покиза туйғулар вужудингизни эгаллайди. Гўёки қанот пайдо қиласиз-у, олис-олис осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Лекин ишлар аввалгидек юриша қолмай қийнаши мумкин. Тадбиркорларга қандайдир шубҳали таклифлар келиб тушишда давом этади. Худо кўрсатмасин, уларнинг бирига розилик берсангиз борми, инқироз ёқасидаман деяверинг. Ҳатто, ҳамкорман деганлар ҳам бўйнингизга миниб олиб борингизни шилишга тушади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

28 мартда биринчи навбатда фирибгарлардан сақланинг. Улар сизни ўраб олишса, қочишга жой бўлмаслиги мумкин. Мерос билан боғлиқ муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса ҳам сергаклик талаб этилади. Шахсий ҳаётда жиддий қадамлар ташлашга шошилманг. Яқинларингизга ишонинг. Улар сизни севади ва ҳеч қачон сизга ёмонлик тиламайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг. Афсусланмайсиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Кунни қанча хотиржам, оғир-босиқ, мулойимлик билан ўтказсангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади. Ҳеч кимга жаҳл қилманг. Барибир хумордан чиқмайсиз. Кимлардир сирини сизга ишониб айтган бўлса, уларни кўз қорачиғидек асрангки, бировлар билмасин. Кредит ва бошқа қарзларингизни ўз вақтида узиб қўйишингиз сўралади. Кечқурун қариндошлардан бири сизни қилмаган ишингизни қилдига чиқариб айблай бошлаши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...