Хитой 28 мартдан бошлаб визаси бор хорижликларнинг мамлакатга киришини тўхтатади

0

27 март куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги дунё бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалиши сабаб визаси бор ёки яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликларнинг мамлакатга кириши вақтинча чекланишини маълум қилди.

«COVID-19нинг дунё бўйлаб тезкорлик билан тарқалаётгани муносабати билан визаси бор ёки мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга хорижликларнинг Хитойга киришини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилинди», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, мазкур чеклов чораси 28 март соат 00:00 дан бошлаб амалда бўлади.

«Тўхтатиб туриш бу — коронавирус тарқалиши билан дунёда бўлаётган вазиятни ҳамда бошқа давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда Хитой томонидан вақтинча қўлланилаётган мажбурий чорадир», — дейилади ТИВ хабарида.

Daryo.uz

loading...