“Атлетико” академиясининг 14 ёшли тарбияланувчиси вафот этди

0
Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

“Матрасчилар” мактабининг 14 ёшли футболчиси Кристиан Минчоло оламдан кўз юмди. Унинг ўлими сабаблари эса ошкор қилинмаган.

“Футболчимизнинг вафоти тўғрисидаги хабарни билганимздан кейин шокка тушдик ва бу йўқотишдан чуқур афсусдамиз. “Атлетико” ушбу жуда ҳам оғир пайтда Кристиан оиласи билан бирга бўлади“, деган мадридликлар президенти Энрике Сересо.

Маълум бўлишича, Минчоло ўз ёш тоифасидаги жамоанинг сардорларидан бири бўлган.

loading...